(+99899) 8664506 | ayus@mail.ru
itras

  • Кириш
  • EN | УЗ

    Лойиҳа номи: Интеллектуал транспорт тизимлари: АКТ га асосланган Ўзбекистон учун янги Магистратура дастури / INTRAS
    AGREEMENT NUMBER – 2017 - 3516/001 - 001
    Project reference number – 586292-EPP-1-2017-1-PL-EPPKA2-CBHE-JP

     

    Erasmus+ дастурининг INTRAS лойиҳаси АКТга асосланган Ўзбекистон учун янги ақлли транспорт тизимлари магистратура дастурини ишлаб чиқишга бағишланган. Ушбу лойиҳа 2017 йил октябр ойида бошланган бўлиб 36 ой давом этади. Ушбу мақолада лойиҳа ҳақида умумий тушунчалар ва унинг доирасида ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумот бериш кўзда тутилган.

     

    Лойиҳанинг асосий вазифалари:

    • Ақлли транспорт тизими (АТТ) бўйича янги магистратура дастурини ишлаб чиқиш.
    • Ўзбекистоннинг университетларининг АТТ бўйича потенциалини ошириш.
    • Ўзбекистоннинг 6 та университетида АКТ га асосланган АТТ лабораторияларини яратиш.
    • Университетлар ва жамоат ташкилотлари / муассасалари / корхоналари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш.

    Лойиҳанинг кенгроқ мақсади АТТ янги авлод муҳандисларини тайёрлаш учун инфратузилма ва тизим яратишдан иборат. Ушбу муҳандислар Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари, саноат ва хусусий истеъмолнинг маҳаллий ва минтақавий транспорт муаммоларини ечишга қодир бўлишади.

     

    Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар:

    • Ўзбекистон олий ўқув юртлари учун АТТ соҳасида янги магистратура дастурини яратиш;
    • Ўзбекистон университетлари учун Европа Иттифоқи стандартларига жавоб берадиган 12 та курслардан иборат фанлар ўқув мажмуасини яратиш;

    АТТ соҳасида тажрибалар ўтказиш учун зарур замонавий воситалар билан жиҳозланган 6 та ўқув-тажриба лабораторияларини яратиш.

     

    Ushbu loyiha Evropa Komissiyasining yordami bilan moliyalashtirildi.
    Ushbu veb-sahifa faqat mualliflarning nuqtai nazarini aks, va Komissiya undagi ma'lumotlarning mumkin bo'lgan har qanday foydalanish uchun javobgar bo'lmaydi.