Ушбу лойиҳа ERASMUS+ дастурининг 586292-EPP-1-2017-1-PL-EPPKA2-CBHE-JP “Intelligent Transport Systems: New ICT based Master’s Curricula in Uzbekistan” (“Интеллектуал транспорт тизимлари: АКТ га асосланган Ўзбекистон учун янги Магистратура дастури”) лойиҳасининг бошланғич семинаридир. Семинар доирасида лойиҳа қатнашчилари ҳақида маълумотлар алмашинади, чэт эл университетлари тажрибалари ўрганилиб, бу соҳада Ўзбекистондаги ҳолат юзасидан дастур координаторлари ва дастурнинг бажарувчи олий таълим муассасалари маълумот берадилар. Лойиҳанинг мақсадига эришиш учун вазифалар белгилаб олинади, уларнинг бажариш муддатлари, қўйиладиган талаблар юзасидан гуруҳларга бўлинган ҳолда музокоралар ўтказилади. Асосий мақсад эса: ИТТ янги авлод муҳандисларини тайёрлаш учун инфратузилма ва тизим яратишдан иборат бўлиб, бу янги авлод муҳандислари Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари, саноат ва хусусий истеъмолнинг маҳаллий ва минтақавий транспорт муаммоларини ечишга қодир бўлишади.
Лойиҳа Польша, Австрия, Словакиянинг кўзга кўринган олий таълим муассасалари билан ҳалқаро ҳамкорликда амалга оширилаётган бўлиб, Ўзбекистондан 6 олий ўқув юртлари ва 4 та ноакадемик корхоналар иштирок этмоқда.
Лойиҳанинг асосий вазифалари:
- Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) бўйича янги магистратура дастурини ишлаб чиқиш.
- Ўзбекистоннинг университетларининг ИТТ бўйича потенциалини ошириш.
- Ўзбекистоннинг 6 та университети АКТ базасида ИТТ лабораторияларини яратиш.
- Университетлар ва жамоат ташкилотлари /муассасалари/ корхоналари ўртасида алоқаларни ўрнатиш.
Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар:
- Ўзбекистон олий ўқув юртлари учун ИТТ соҳасида янги магистратура дастурини яратиш;
- Ўзбекистон университетлари учун Европа Иттифоқи стандартларига жавоб берадиган 12 та курсдан иборат фанлар ўқув мажмуасини ишлаб чиқиш;
- ИТТ соҳасида тажрибалар ўтказиш учун зарур замонавий воситалар билан жиҳозланган 6 та ўқув-тажриба лабораторияларини очиш.
Семинарда Гданск Технологиялр университетидан - Maciej Sawicki (лойиҳа менежери), Kustra Wojciech Wirold, Sawicki Naciej Szymon, Tomasz Mackun, Alpen–Adria Klagenfurt университетидан - Kyamakya Kyandoghere, Wojciech Kustra, Словакиянинг Zilina университетидан Miroslava Mikusova ҳамда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан 40 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар иштирок этмоқдалар. Семинар ўз ишини яна 2 кун давом эттиради.
Эта веб-страница отражает мнения только авторов, и Комиссия не может нести ответственность за любое использование информации, содержащейся в ней.