(+99899) 8664506 | ayus@mail.ru
itras

  • Кириш
  • EN | УЗ

    Янгиликлар

    Термиз давлат университетида давра суҳбати бўлди

    2020 йил 13 феврал куни Транспорт вазирлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошқарув ходимлари ва Термиз давлат университети Транспорт тизимлари ва иншоотлари кафедраси томонидан мазкур йўналиш талабалари иштирокида давра суҳбати бўлди. Kun tartibida: 1.Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги Ёшлар билан учрашуви ва 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлис палатасига мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида (Ш.Қурбонназаров-Транспорт бошқармаси ходими).
    2. Ish beruvchi tashkilotlarning bugungi kundagi talabi (У.Назаров-Транспорт бошқармаси ходими). 3.Термиз шаҳар жамоат транспортида рақамли бошқарув тизимини жорий этиш муаммолари тўғрисида.  4.ERASMUS+  дастури асосида 586292-ЕРР-1-2017-1-РL-EPPKA2-CBHE-JP “Intelligent Transport Systems: New ICT based Master”s Curricula in Uzbekistan” (“Интеллектуал транспорт тизимлари: Ўзбекистонда янги ахборот коммуникацион технологияларга асосланган магистратура йўналиши”) лойиҳаси тўғрисида (А.Қўзиев-кафедра мудири). 
    Талабалар томонидан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олинди. Бошқарма ва кафедра истиқболдаги ҳамкорлиги борасида келишилди.