(+99899) 8664506 | ayus@mail.ru
itras

  • Кириш
  • EN | УЗ

    Янгиликлар

    2018 йилнинг 12-14 феврал кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида лойиҳанинг бошланғич семинари бўлиб ўтди.

    2018 йилнинг 12-14 феврал кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида лойиҳанинг бошланғич семинари бўлиб ўтди. Семинар доирасида лойиҳа қатнашчилари ҳақида маълумотлар алмашинди, чэт эл университетлари тажрибалари ўрганилиб, ушбу соҳада Узбекистондаги ҳолат юзасидан лойиҳа координаторлари ва лойиҳани бажарувчи олий таълим муассасалари вакиллари маълумот бердилар. Лойиха мақсадига эришиш учун вазифалар белгилаб олинди, уларнинг бажариш муддатлари, қўйиладиган талаблар юзасидан гуруҳларга бўлинган ҳолда музокоралар ўтказилди. 2018 йилнинг май-июнь ойларида Польша ва Австриялик ҳамкор университетлар мутахассислари ТАТУ, ТАЙЛКЭИ ва ТТЙМИ га ташриф буюришди. Ташриф давомида меҳмонлар ва университетларнинг профессор-ўқитувчилари иштирокида ёш олимлари билан семинарлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, университетларнинг лабораториялари билан таништирилди. Семинарларда лойиҳанинг ижроси муҳокама қилинди. Европалик мутахассислар бакалавр ва магистратуранинг ўқув дастурларини, силлабусларни ва университетларда амалга оширилаётган илмий лойиҳалар ва магистратура, ҳамда докторлик диссертациялари мавзулари ни ўрганиб чиқишди.